Келгуси йилларда Қозоғистонда қайта тикланувчи энергия манбаларида ишловчи объектлар қуввати 2 минг 400 МВтга етади. Шундан 779 МВти бунёд этилган, уларга 358 миллиард тенге инвестиция киритилди. Яқин келажакда яна саккиз юз миллиард тенге сармоя келтирилиши кутиляпти. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, янги лойиҳалар туфайли қўшимча беш ярим миллиард киловатт/соат яшил энергия чиқади. Шу жумладан, 40 дан зиёд янги объект бунёд этилади. 17 та гидро, 16 та шамол ва бештадан қуёш ҳамда биоэлектр станциялари ишга тушади. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Қозоғистонда 130 та «яшил» муқобил энергетика объекти бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси