Астана ўқувчилари Microsoftдан грант олди

Астана ўқувчилари Microsoftдан грант олди

Республика физика-математика мактаби ўқувчилари лойиҳаси етакчи ИТ-гигантлар эътиборини тортди, Майкософт компанияси эса муаллифларга 550 минг долларлик грант ажратди.

Владимир Борзенков, лойиҳа ҳаммуаллифи:

- Ҳозир ушбу маблағни ишлатиш ниятидамиз. Кейин лойиҳа ишга тушади, янги мижозларни жалб қилади,   келажакда майдончамиз шунчаки сайтларгина эмас, мобил иловалар ва бошқа дастурий хизматлар учун ҳам ишлай бошлайди. Ундан фойдалана олиш учун инглиз тилини билишингиз кифоя. Аммо бу муаммо ҳам вақтинча: тез орада турли тиллар орқали маълумот киритиш масаласини ҳал қиламиз.

Стартап-лойиҳа сунъий интеллект фаолиятиша асосланган. У мижоз учун замонавий дизайнга асосланган тўлақонли сервис ярата олади.  Веб-сервис  тузишда мижознинг барча талаблари ҳисобга олинади.  Сайтнинг тузилиши матнли маълумот алмашишга – сунъий интеллект билан ёзма мулоқот олиб боришга асосланади. Майдончада ахборот хавфсизлиги масаласи ҳам ҳисобга олинган.  

Арсен Кылышбек, лойиҳа ҳаммуаллифи:

- Бу очиқ ва бепул майдонча бўлади. Истаган одам кира олади. Бизда рўйхатдан ўтган мижозлар уч ойгача бепул фойдаланиш имконига эга бўлади. Ишланмани, майдончани синовдан ўтказади. Биз ўз ишини бошлашни истаган ҳар бир одамга имконият берамиз. Эндиликда муваффақият қозониш учун ғояга эга бўлишнинг ўзи етарли омилга айланади.

Муаллифларнинг мақсади – айти-маҳсулотини хорижда ҳам оммалаштиришдан иборат. Улар тез кунларда АҚШда бўлиб ўтадиган яна бир танловда қатнашади.