Қозоғистон минтақаларида Наврўз шодиёналари давом этмоқда. Ақтауда «Mangystau Nauryz Fest-2022» фестивали доирасида камондан ўқ отиш бўйича очиқ вилоят биринчилиги ўтказилди. Ақтау ва Жанаўзен шаҳарлари, шунингдек, турли туманлардан келган мерганлар ўз маҳоратини намойиш этди. Беллашувлар 3 босқичда ўтказилди. Спортчилар 10-20 метрдан ўқ узди. Турнир ташкилотчилари таъкидлашича, тадбирдан мақсад ёшларнинг миллий спорт турларига қизиқишини оширишдан иборат. Эслатамиз, Манғистау вилояти камондан ўқ отиш федерацияси 2020 йилда ташкил топган. Ҳозирда минг нафарга яқин фуқаро спортнинг шу тури билан шуғулланади.
Мўлдир Саурбай, Турнир Қатнашчиси:
– Аввал ҳам камондан ўқ отиш беллашувларида қатнашганман. Жами 5 та турнирда иштирок этдим. Улардан иккитаси республика миқёсида. Менга мерганлик жуда ёқади. Биз ёшлар албатта миллий спорт билан шуғулланишимиз керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси