Машҳур саналар миллий тақвими қозоқ халқининг маънавий қадриятларини сақлаб қолиш ва оммалаштиришга хизмат қилади. Қарағанди вилояти олимлари ва ўлкашунослари 5 йил давомида бу иш билан маўғул бўлди. тақвимга 3 анъанавий байрам, 6 маросим, 8 тарихий воқеа киритилди ва 24 нафар машҳур шахс ҳақида ҳикоя қилади. Бундан ташқари, тақвимда 18 та маънавий қадрият намунаси келтирилган. 12 саҳифа урф-одатлар ва анъаналар, халқ бирлиги, давлат тили, Амал мерекеси, Қимизмуриндиқ байрамлари, Селт еткизер, Кестели ўрамал каби урф-одатларга бағишланган. Тақвим жорий йилда минтақа мактабларида жорий этилди. Қарағанди вилоятидаги 170 минг ўқувчи у билан танишади.
Нуржан Суршаули,
лойиҳа муаллифи:
- Масалан,
болалар ушбу лойиҳа доирасида бугун жорий йилда юбилейи нишонланаётган Қабанбай
ботир, Бўгенбай ботир, Амангельди Иманов, Қасим Қайсенов, Шерубай ботир,
Жедебай ботир каби баҳодирлар хотирасини ёд олади. Улар Қарағанди минтақасида
ном қозонган ботирлар ҳисобланади. Халқ вакиллари Сариарқа заминини, масалан,
жўнғорлардан ҳимоя қилган.
Аруна Муқашева, Қарағанди
вилояти таълим бошқармаси бўлим раҳбари:
- Қарағанди
вилоятидаги барча таълим ташкилотларига ягона тарбия дастури киритилган. Ушбу
дастурни рўёбга чиқариш учун Қарағанди вилоятида тадбирлар режаси тасдиқланган.
Унга қозоқ тақвимидаги барча байрамлар киритилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.