Бугун қозоғистонликлар буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абайнинг 177 йиллиги нишонлайди. Эслатамиз, икки йил аввал 10 август Абай куни деб эълон қилинган. Бу сана байрамлар рўйхатига киритилган. Оқин туғилган кунда мамлакатнинг барча минтақаларида кўргазмалар, конференциялар, ижодий кечалар ўтказилади. Шу жумладан, пойтахтдаги Миллий академик кутубхонада «Абай таълимоти» адабий-мусиқий кеча ташкил қилинади. Марказий болалар ва ўсмирлар кутубхонасида эса «Абай дунёси» китоблар кўргазмаси тақдим этилади. Алматида китобхонлар ва адабиёт мухлислари учун Абай ҳаёти ва ижодига боғлиқ қимматли экспонатлар кўчма экспозицияси ўтади. Шоир ватани – Семейда ҳам байрам дастури тайёрланган. Невзоровлар оиласи номидаги Тасвирий санъат музейида Абай Қўнонбоевга аталган вернисаж ташкил қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.