Қачон экишга киришиш мумкин, қурғоқчиликни кутиш керакми, тупроқдаги намлик миқдори қанча? Фермерларни ташвишлантирадиган бу саволларга махсус интернет-иловадан жавоб топиш мумкин.
«Казгидромет» мутахассислари «AgroData» дастурини ишлаб чиқишди. Унда давлат кузатув тармоғи орқали олинган мавжуд ва прогноз қилинаётган агрометеорологик маълумотлар маълум қилинади. Янги дастурни мамлакатдаги 80 дан ортиқ фермер хўжалиги икки йил давомида пилот тартибида синовдан ўтказди. Қишлоқ хўжалиги ходимлари янгилик туфайли харажатлар 10 фоизга камайганини билдиришди. Илова муаллифлари таъкидлашича, ҳар қандай фойдаланувчи унга улана олади. Бундай илова ҳозирча Марказий Осиё мамлакатларида мавжуд эмас.
Нонна Лоенко, «Казгидромет» республика давлат корхонаси агрометеорологик мониторинг ва прогноз қилиш департаменти директори:
- Тез кунларда ушбу илованинг мобиль версиясини ишлаб чиқамиз, у ҳатто интернет йўқ бўлган вазиятда ҳам ишлай олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси