Туркистонда ишчи касблар паради ўтказилди

Туркистонда ишчи касблар паради ўтказилди

Туркистонда Ишчи касблари ярмаркаси ташкил қилинди. Ўқувчиларга минтақада яратилган ноу-хау тақдим этилди. Ташкилотчилар шундай шаклда ёшларни, ҳали касб танлашга улгурмаганларни қизиқтиришга қарор қилишди. Талабга эга касблар ҳақида маълумот берилди, зеро, минтақанинг 30 та йирик корхонасида 2 мингтадан зиёд вакансия мавжуд. Коллежлар давр талабига қандай мослашишаётгани ҳақида ҳикоя қилишди. Яқинда агрохимия, ахборот хавфсизлиги, лифт хўжалиги, эскалаторлар ишлаб чиқариш, пахтани қайта ишлаш, учувчисиз аппаратлар оператори каби 11 та янги ишчи касби бўйича таълим берилади. Туркистон билим юртларидан бирида эса дрон ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ёш муҳанлдислар унинг дизайни ва дастурларини тайёрлашади.


Ғайрат Ўспанов, коллеж дастурчиси:


- Биз йўқдан дронлар ясаймиз: дизайнини ишлаймиз, дастур ёзамиз. Бу малака муҳандисларга асқотиши аниқ. Дронлар барча мамлакатларда, турли соҳаларда  талабга эга бўляпти, шунинг учун коллежимиз бу йўналишни ривожлантиряпти.


Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда минтақанинг 50 та коллеида 45 минг талаба таълим олади, улардан 16 минг нафари  ишчи касбларини ўзлаштиряпти. Йил бошида «Минтақа бандлик харитаси» тасдиқланди, унга кўра Туркистон вилоятида 130 минг фуқаро иш билан таъминланади. Шундан 75 минг нафарини ишчи касблари ташкил қилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси