Ақтауда «Қўрқит
ота» туркий дунё давлатлари кинофестивали ниҳоясига етди. Табир дастурига 50 та
фильм киритилди. Ҳужжатли кино тоифасида Қозоғистоннинг «Пряниклар» лентаси, бадиий
ленталар ичида эса Қирғизистоннинг «Қора. Қизил. Сариқ» фильми ғолиб бўлди. Энг
яхши режиссёр сифатида «Йўқлаш» фильми муаллифи, қозоғистонлик Аруан Анарбай тан
олинди. «Туркий маданиятга қўшган ҳиссаси учун» TÜRKSOY мукофоти юртдошимиз Самал
Еслямовага насиб қилди. Эслатамиз, фестиваль Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон,
Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон кинокомпаниялари бирлаштирди. Шунингдек,
жорий йилда Венгрия кино ижодкорлари ҳам келишди.
Нуртас Сали, Манғистау
вилояти Маданият, тилларни ривожлантириш ва архив ишлари бошқармаси раҳбари:
– «Қўрқит ота» фестивали
5-марта ўтяпти. У одатда туркий дунё маданий пойтахти бўлган шаҳарларда ташкил
қилинади. Эстафетани Ақтау қабул қилди, Манғистауда бу кинофестиваль биринчи
марта ўтказилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

