Кўприк ва чорраҳаларнинг электрон базаси яратилади

Кўприк ва чорраҳаларнинг электрон базаси яратилади

Йўл қурилиш илмий-тадқиқот институтида Европа тажрибасига асосланган махсус тизим яратишга киришилган. Қозоғистонлик мутахассислар Дания, Финляндия, Германия, Норвегия, ЖАР, Швеция, Швейцария ва Буюк Британия тажрибасини таҳлил қилди.

Айдўс Елшибаев, Қозоғистон йўл қурилиш илмий- тадқиқот институти вице-президенти:

– Кўприклардан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими ишлаб чиқилди. Улар тўла ўрганиб чиқилгач, мазкур тизимга киритилади.  Тизим рўйхатга олинган кўприкларни яроқли ҳолда тутиб туриш ва заруратга кўра таъмирлаш учун қанча маблағ зарурлигини автоматлашган шаклда чиқариб беради. Уларнинг аҳволи, эҳтимолий нуқсонларини ҳам автоматик равишда аниқлайди. Бу эса автомобиллар учун хавфсизликни таъминлаш ва молияни заруратга кўра ажратиш имконини яратади. 

Мутахассислар таъкидлашича, кўпинча ахборотни вақтида ололмаслик туфайли таъмирлаш, модернизация-реконструкция ишларини ва стратегик йўл объектлари қурилишини режалаштириш ҳамда амалга оширишда қийинчиликлар юзага келади.. Замонавий ахборот тизими эса барча долзарб электрон маълумотларни, жумладан, ҳар бир иншоотнинг паспорт маълумотлари ва уларни ўрганиш натижаларини бир нуқтага жамлайди. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида барча республика аҳамиятига эга йўллардаги кўприклар ва ўтказув жойлари рақамланади. Маълумотларни давлат, лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари тегишли сайтдан олиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси