Туркистон вилоятида лимон ҳосили йиғилмоқда

Туркистон вилоятида лимон ҳосили йиғилмоқда

Трукистон вилоятида лимон ҳосили йиғилмоқда. Юртимиз учун экзотик саналган бу ўсимликни боғбонлар иссиқхоналарда ўстиради. Бу ерда чинакам тропик иқлим яратилади. Ҳарорат ва намлик қатъий назоратга олинган. Биргина ўтган мавсумда 90 тонна ҳосил олинган. Жорий йилда ҳам ҳосил ёмон бўлмади, дейди миришкорлар.

Абилайхан Косаев, фермер:

- Лимон намликни хуш кўради. Ичкарида намлик 60-80 фоиз. Ёз вақтларида уни сақлаш қийинроқ. Намлик сақланиб туриши учун баъзида сув сепиб турамиз. Ўз вақтида суғориш керак. Ҳар мавсумда кесиб туриш шарт.

Жорий йилда минтақада лимонарийлар майдонини кенгайтириш режа қилинган. Туркистон вилоятидаги 15 та деҳқон хўжалиги ҳозирда илгари помидор-бодринг экилган ерга цитрус дарахтлари ўтқазган. Маҳсулотлар асосан ички бозорга жўнатилади.

Басима Сарманова таржимаси