Қозоғистон пойтахтида яна Сурия бўйича музокаралар ўтказилади. Навбатдаги учрашув декабрь ойига мўлжалланган. Бугун журналистлар билан учрашган Қозоғистон Ташқи ишлар вазир Мухтар Тлеубердининг маълум қилишича, вазирликка кафил давлатлардан Астана жараёни ташкил этиш бўйича мурожаат тушган. Ҳозирча аниқ саналар белгиланмади, бу борада музокара давом этяпти. Ташқи ишлар вазири таъкидлашича, мулоқот вазир ўринбосарлари даражасида ўтказилади. Эслатамиз, бундай учрашувларнинг охириги, ўн олтинчиси Нур-Султонда 7-8 июлда ташкил қилинганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси