Туркистон вилоятида кангуй даври жангчиси ва унинг қуроллари топилди

Туркистон вилоятида кангуй даври жангчиси ва унинг қуроллари топилди

Туркистон вилоятидаги қадимий Култўбе шаҳарчаси ҳудудида археологлар Кангуйлар даврига оид жангчи хоки ва қуроллар топди. Қиличжарда узунлиги бир метрдан зиёд қилич ва ханжар олинди. Олимлар айтишича, бундай ханжар акинак деб аталади ва уни кўп аскарлар ўзи билан олиб юрган. У 35-40 ёшдаги кишининг қуроли бўлган, деб тахмин қилиняпти. Мутахассислар сўнгги чорак аср давомида бу ҳудудда мана шундай артефактлар топилмаганини таъкидлашди. Майит кангуйларга хос маросимлардан сўнг дафн этилганига ҳам алоҳида эътибор берилди. Артефактлар илмий экспертизадан ўтказиш учун лабораторияга юборилди.

Қайирхан Шартақов, миллий тарихий-маданий қўриқхона кичик илмий ходими.


Биз Култўбе шаҳарчаси ва Қиличжар даҳмасида қазиш ишлари олиб боряпмиз. Бизнинг вазифамиз: топилган артефактларни музейга топшириш ва республика даражасида тақдим этиш.


Абдумалик Сарманов таржимаси