2021 йилда транспорт ва омборлар капиталига киритилган инвестициялар ҳажми бир триллион тенгедан ошди. Бу эса бр йил аввалгидан 5 фоизга кўп. Финпром.кз портали маълум қилишича, энг кўп миқдорда сармоя – 191 миллиард тенге Қозоғистон пойтахтига тўғри келди. Пешқадам учликка Алмати вилояти ва Алмати шаҳри ҳам киради. Уларда тегишлича 169,6 ва 121 ярим миллиард тенге капитал киритилди. Таъкидлаш лозимки, бу инвестициянинг ярмини корхоналарнинг ўз маблағлари ташкил этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси