«Нўлинчи километр». Йўл масофаларини белгиловчи белги Астанада ўрнатилди. У пойтахт паркларидан бирини безаб турибди. Ҳозирча унда жаҳоннинг 17 шаҳри кўрсатилган. Улардан тўққизтаси – биродарлашган шаҳарлар, иккитаси – Қозоғистоннинг муҳим шаҳарлари. Жаҳон пойтахтлари ва мегаполислари, шу жумладан, Москва ва Пекин ҳам белгилаб қўйилган. Ёдгорлик устида иш давом этади. Келажакда янги кўрсаткичлар ўрнатилади
Талғат Аманбаев, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси:
- Қадим замонларда ўтов ёнида отларни боғлаш учун ҳалқа ўрнатилган. Ушбу нўл белгиси ҳалқа шаклида ишланган. Нўлинчи километрни кўрсатади. Иккинчи томондан, турли аҳоли манзилгоҳлари томонга борадиган йўллар қозоқ чанғароғига ўхшайди. Бу ерда Астанамизнинг биродарлашган, пойтахтни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган шаҳарлар номлари акс этгани жуда қийматли. Бундай диққатга сазовор жойлар бизга ташриф буюрган туристлар эътиборини жалб этиши аниқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси.