Астанада стол тенниси бўйича Осиё биринчилиги ўтказилди

Астанада стол тенниси бўйича Осиё биринчилиги ўтказилди

Астанада стол тенниси бўйича 27-Осиё биринчилиги ўтказилди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонлик спортчилар иштирок этган финаль ўйинларини томоша қилишди. Бу қадар юксак даражадаги беллашувлар Қозоғистонда илк марта ўтказиляпти. Пойтахтга 26 давлатдан 200 нафардан зиёд энг кучли ракетка эгалари келди. Аёллар ўртасида якка, жамоа, жуфтлик ва аралаш тартибда биринчиликлар ташкил қилинди. Турнир натижаларига кўра, 3 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медаль олган Япония биринчи ўринни эгаллади. Икки олтин, биттадан кумуш ва бронза медаль олган Хитой жамоаси иккинчи ўрин билан кифояланди. Ҳар бир медалдан биттадан олган Корея Халқ Демократик республикаси эса учинчи ўринни эгаллади. Қозоғистон спортчилари Осиё биринчилигида жамоа ҳисобида 7-ўринга чиқди.


Алан Қурманғалиев, стол тенниси бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзоси:


- Бу матчга яхшилаб тайёрланган эдим, кучли рақибларга тўғри келдим, улар ҳар нарсага хаёлини бўлмайди, фақат Осиё, жаҳон биринчиликлари, Олимпиада ўйинларида чиқишади. Уларнинг ўйинига қараб, тактика танладим.


Абдумалик Сарманов таржимаси