Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Арселор Миталл Темиртау» шахтасидаги фалокат сабабли яқинларидан айрилган юртдошларимизга ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Давлат раҳбари топшириғига кўра, махсус комиссия тузилди. У ҳалок бўлганлар оилалари ва жароҳатланганларга ёрдам кўрсатади, фалокат сабабларини аниқлайди. Хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаганлиги одамлар ўлимига олиб келиши ҳолати бўйича жиноий иш очилди. Эслатамиз, 3 ноябрь куни Қарағанди вилоятида фалокат юз берди. Ленин номли шахтада газ-дренаж қудуқлари қазилаётганида газ портлаган.
Арман Қалиқов, АМТ кўмир департаменти директори:
- Авария вақтида 106 одам ер остида эди, тўққиз нафари зарба остида қолди, тўрт киши шифохонада, беш нафари жон берди. Ҳозир қутқариш ишлари давом этяпти. Ҳалок бўлганларнинг оилаларига, яқинларига ҳамдардмиз, шахтёрлардан кечирим сўраймиз. Барча жабрланган шахтёр оилаларига ёрдам кўрсатилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси