Ҳокимлик берган маълумотга кўра, чорак асрлик юбилей тантаналари бугундан бошланади. Шу жумладан, «Аялаған Астана» гала-концерти ташкил этилади. Эстафетани «Дўмбира дастан» намойиши, шоир ва ёзувчилар билан туркум учрашувлар, Қозоғистон куйчи ва жирчилари ижодий кечаси, китоб фестивали, цирк чиқишлари, мюзикллар, спектакллар, театр постановкалари, мусиқий-юмористик ва рақс шоу-дастурлари давом эттиради. Шаҳар кунида пойтахтда «Гүл Астана» эко-фестивали, Республика мусаввирлари плэнери ва очиқ осмон остидаги «OPEN AIR» байрам концерти бошланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси