Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматга Экибастуз ва бошқа аҳоли манзилларида юзага келган вазиятни бутунлай ўзгартириш учун аниқ қарорлар қабул қилишни топширди. Бош вазир шаҳарда олиб борилаётган таъмирлаш ишларининг бориши ҳақида маълумот берди. Ҳукумат раҳбари таъкидлашича, амалга оширилган чора-тадбирлар Экибастузни таҳликали вазиятдан олиб чиқади. Ҳозирда Тураржойларни иссиқлик билан таъминлаш бўйича тезкор штаб ўз ишини якунлаяпти. Президент мамлакат шаҳарларида иситиш мавсумига тайёргарлик ишларида йўл қўйилган камчиликларни синчиклаб таҳлил қилишни топширди. Бундан ташқари, энергетика активлари хусусийлаштирилиши ва улар соҳиблари зиммасидаги масъулият билан боғлиқ масалалар ҳал этилиши керак. Давлат раҳбари таъкидлашича, бу борада ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти унинг шахсий назоратида.
Абдумалик Сарманов таржимаси