Мактабгача таълим сифатини ва ҳамёнбоплигини таъминлаш, шаҳар ва қишлоқ мактаблари ўртасидаги фарқни камайтириш, олий ўқув юртлари рақобатбардошлигини ошириш. «Ҳамма учун сифатли таълим «Билимдон миллат» миллий лойиҳаси доирасида ушбу ва бошқа масалалар ҳал этилади. Унинг ўзига хослиги шундаки, аниқ ва энг муҳим муаммоларга эътибор қаратилган. Бундан ташқари, лойиҳа 4 йўналиш, 15 кўрсаткич ва 26 чора-тадбирдан иборат. Марказий Коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов шуларни маълум қилди. Лойиҳа 2025 йилгача рўёбга чиқарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси