Туркистон вилоятидаги Чордара сув омбори 90 фоиз сувга
тўлган. Ҳозир жами 4,5 миллиард куб метр оби-ҳаёт» ғамланган. Объект кун-тун
назорат остида. Қутқарувчилар берган маълумотга кўра, бугунги кунда минтақанинг
сув ҳавзаларида вазият барқарор. Эҳтиёт чоралари кўриляпти. Таъкидлаш лозимки,
вилоятда жами 20 та дарё ва 42 та сув омбори мавжуд.
Асилбек Ақилбекули, Туркистон вилояти Фавқулодда
вазиятлар департаменти бош мутахассиси:
- «Тошқин» ахборот тизими орқали чегараоша келадиган
Сирдарё ва тоғларда бошланадиган бошқа дарёлар сув сатҳи мунтазам кузатиб
борилади. «Қозгидромет»нинг март ойига берган прогнозига кўра, ёғинлар миқдори
одатдаги даражада бўлиши кутиляпти. Ҳоким тасдиқлаган махсус режа асосида
тегишли ишлар амалга ошириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

