Қозоғистон республикаси пойтахтида, «Астана» халқаро молиявий маркази базасида анъанавий Инвесторлар халқаро ҳафталиги бошланди. Форумнинг асосий мавзуси - «Барқарор инвестициялаш». Молиявий марказ майдончасида жаҳонга машҳур экспертлар ўз тажрибасини баҳам кўради, маслаҳатлар беради. Форумда 65 давлатдан бир ярим минг компания қатнашиши кутилмоқда.
Исхак Берни, «Астана» халқаро молиявий маркази ҳуқуқ масалалари бўйича бошқарувчи директори:
- Тажрибали инвесторлар – соғлом иқтисодиётни ривожлантиришда асосий ўрин тутади. Чунки улар молиявий таваккал нималигини билади. Молиявий тебранишларга қарши тура олади, барқарор бизнес яратади. Инвесторларни муҳофаза қилиш «Астана» халқаро молиявий маркази учун муҳим. Асосий мақсадимиз – адолатли ва очиқ молия капитали муҳитини барпо қилиш. Унда жисмоний шахслар корхоналар билан ҳамкорликда иш юрита олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси