Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари - янги Қозоғистон
Конституциясининг йўлчи юлдузи. Унга
киритилган кафолатлар Асосий қонун бўйлаб қизил ип каби аниқ
кўринади, дейди экспертлар. Пойтахтдаги Президент марказида конституциявий
ўзгаришларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашув иштирокчилари
Конституция меъёрларидан кундалик амалиётда самарали фойдаланиш учун ижтимоий мулоқотни ривожлантириш, давлат институтларининг фуқаролар олдидаги
масъулиятини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Наталья Дементьева, Қозоғистон Республикаси VIII чақириқ парламент мажлиси депутати:
– Фуқаролар давлат учун эмас, давлат фуқаролар учун.
Яъни, барча ижтимоий-сиёсий институтлар фуқаролар манфаати йўлида ишлаши,
ҳақ-ҳуқуқлар ҳимоя қилинишини таъминлаши керак. Сиёсий ва ижтимоий
институтлардаги ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Аввало, гап вакилатли ҳокимият
институтларини шакллантириш, шу жумладан, янгиланган Парламент - Қурултойни ташкил этиш ҳақида бормоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

