Италияда Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сув захиралари бўйича юқори даражада ҳамкорлиги еттинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда. Сессия ишида Қозоғистон делегацияси ҳам иштирок этяпти. Жадаллик билан «яшил иқтисод»га ўтиш ва барқарор ривожланишга эътибор қаратиляпти.
Нурлан Капенов, «Qazaqgreen» қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамжамияти директорлар кенгаши раиси:
- Ҳозир Қозоғистонда 130 та «яшил энергетика» объектлари мавжуд, «яшил энергия» улуши умумий электроэнергия балансининг 4,5 фоизига тенг. Марказий Осиё давлатлари «яшил энергетика»гина эмас, умуман, энергетика масаласида бирга ишлаши зарур. Шунда электроэнергетика соҳасидаги муаммоларни ва беқарорликни бартараф этиш учун шарт-шароит яратиш мумкин.
Владислав Бизек, Еврока иттифоқи атрфо-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича эксперт:
- Аҳоли зичлиги кам жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш осон. Европа Иттифоқида эса аҳоли зичлиги жуда катта, кўп ҳолларда, масалан, шамол электростанцияларини аҳоли манзилгоҳларига яқин жойда қуришга тўғри келади. Бу эса жамоатчилик норозилигига, қарши чиқишига сабаб бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси