Қозоғистон 2024 йил охиригача 70 миллион тонна нефть экспорт қилиш ниятида. Йил давомида жами 88 ярим миллион тонна «қора олтин» қазиб олинади. Мажилисда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев таъкидлашича, мамлакат маҳсулотинининг асосий қисми – 55 ярим миллион тоннасини Каспий трубопровод консорциуми орқали жўнатади. Атирау-Самара трубопроводи орқали – 8,6 миллион тонна кетади. Қолгани Хитойга, шунингдек Ақтау порти орқали харидорларига етказилади. Вазир таъкидлашича, шу кунларда маҳсулот экспорти учун қўшимча йўналишлардан, шу жумладан, Транскаспий халқаро йўлагидан фойдаланиш масаласи муҳокама қилиняпти.
Алмасадам Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:
- 2024 йилда бир ярим миллион тонна Қозоғистон нефтини Боку-Тбилиси-Жейхан орқали сотиш режалаштирилган. Йилига мазкур йўналиш орқали 20 миллион тонна маҳсулот юбориш имконияти ўрганиляпти. Боку-Супса нефтепроводидан фойдаланиш ҳақида ўйлаяпмиз. У йилига 5 миллион тонна маҳсулот ўтказа олади. Шундан 3 миллион тоннасини биз бера оламиз.
Вазирнинг маълум қилишича, шунингдек, Қозоғистонда йилига 10 миллион тонна нефтни қайта ишлаш заводи қуриш масаласи ҳам кўриб чиқиляпти. Ғарбий Қозоғистон вилоятида қурилган корхона Марказий, Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиёга ёнилғи-мойлаш материалларини экспорт қила оларди.
Алмасадам Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:
- 2030 йилга қадар ички эҳтиёж тўлиқ таъминланган. Бу завод қурилиши масаласи ўша даврга бориб бизда маҳсулотга талаб қанчалик катта бўлишига кўра техник-иқтисодий изланишлар натижасида ҳал бўлади. Қурилиш муддатига келсак, у лойиҳалаш тугаганидан кейин 36 ой ичида якунланиши зарур. Яъни, биз 2030-2040 йиллар оралиғида завод қурилиши бошланиши ҳақида ўйлаяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.