Ўтган йили
Қозоғистон ва Хитой ўртасида темирйўл транспорти билан юк ташуви мисли кўрилмаган даражага етди. Жами 32
миллион тонна маҳсулот ташилган.
Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, республикамиздан Осмоности
мамлакатига жўнатилган экспорт ҳажми бир йил ичида бир миллион тоннага ортди ва
14 миллион тоннага етди. Қўшни мамлакатга асосан темир ва рангли металл рудаси,
металлар, дон ташилган. Импорт ҳажми 5
фоизга ошган. Шу билан бирга,
Қозоғистон орқали транзит юк ташуви 19 фоизга
ортиб, 15 миллион тоннани ташкил қилди.
Лаззат
Стамғазиева, Қозоғистон
Республикаси Транспорт вазирлиги расмий вакили:
- Бунда Транскаспий Халқаро
транспорт йўналишини ҳисобга олиш керак, у тобора оммалашиб
боряпти. Мазкур йўлдан Европага контейнер ташув ҳажми 43 фоизга кўтарилди, бу ҳам рекорд кўрсаткич. Ўтган
йили Сиандаги халқаро қуруқлик портида Қозоғистон терминали очилиши ҳам таъсир кўрсатди.
Ўтган йили Ақтау порти ўта фаол ишлади. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли, Қозоғистон
терминалидан 300 та контейнер поезди чиқиб кетди, бу эса 30 марта юқори
кўрсаткичга эришилди, дегани.
Таъкидлаш лозимки,
мамлакат ичида ҳам
юк ташув ҳажми ортмоқда.
Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, минтақалар бўйича олганда, Чимкент,
Астана ва Алмати шаҳарларида кўрсаткичлар анча ўсган.
Республикада 2024 йилда барча транспорт турлари 514 ярим миллиард
тонна-километр юк ташиди, йиллик ўсиш 2,6 фоизни ташкил қилди. Денгиз транспортида салкам 3 миллион тонна юк ташилган, ўсиш 2 мартадан ошган. Бошқа транспортлар орқали юк ташувда
ҳам ижобий натижалар кузатилди.
Лаззат
Стамғазиева, Қозоғистон Республикаси Транспорт
вазирлиги расмий вакили:
- Авиация йил сайин 5-10 фоиз ўсишга
эришяпти. Темирйўл, автомобиль транспортида ўсиш 40-50 фоизга борди. Гап
шундаки, мамлакатимизда, умуман олганда,
мультимодаль юк ташуви кузатилади. Автомобиль транспортида улкан
ўсишга эришилди. Хорижий ижозатнома бланклари электрон форматга ўтиши оқибатида
юк ташиш янада жадаллашди. Йўлга кетадиган вақт қисқарди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

