Туркистон вилоятида амбицияли лойиҳага киришилди. Қасқасу дарасида тоғ-чанғи мажмуаси қурилиши бошланди. Вилоят ҳокимлигида маълум қилишларича, денгиз сатҳидан 1 минг 880 – 3 минг 155 метр баландликда чанғи трассалари, арқон йўллар, меҳмонхоналар, ресторанлар, аквапарк, альп қишлоғи, ўйин, спорт ва машғулот марказлари бунёд этилади. Таъкидлаш лозимки, «Қасқасу» курорти Қозоғистонда энг йирик масканлардан бирига айланади.
Ўмар Жанқалов, Тўлебий тумани тадбиркорлик бўлими бошлиғи:
- Йшл ёқасидан юқори кучланишли линиялар тортилади. Ленгер шаҳридан 40 километр масофага, туристик базагача етказилади. Бундан ташқари, олиб чиқувчи йўллар ҳам ҳозирланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси