Қозоғистонлик спортчилар Парижда бўладиган Олимпиада ўйинларига 50 та лицензияни қўлга киритди. Тегишли вазирликда маълум қилинишича, май ойида улар сонини ошириш режа қилинган. Дзюдо, кураш ва бокс бўйича 40 дан ортиқ жаҳон ва қитъа мусобақаларида тўрт йилликнинг асосий мусобақалари иштирокчилари номи маълум бўлади. Апрель ойида юртимиз атлетлари 18 та йўлланма ютиб олган бўлса, май ойида яна 20 тасини қўлга киритиш мўлжалланган. Бошқа спорт турлари бўйича олимпиадага саралаш июнь ойида ҳам давом этади. Тегишли вазирлик камида 90 та лицензияга эга бўлишни мўлжаллаган. Куни кеча парламент аъзолари миллий терма жамоанинг Олимпиада ўйинларига тайёргарлик жараёни билан танишди.
Ардақ Назаров, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:
– Айниқса, олтин медалларни қўлга киритамиз, деган умиддамиз. Энг кўп мукофотни боксчи ва курашчиларимиз олиши кутилмоқда. Вақт жуда оз қолди ва ундан унумли фойдаланиш учун, ўйлашимча, психологик ҳамда тиббий томонлама тайёргарликка алоҳида эътиблор қаратилиши керак.
Эслатамиз, Париждаги Олимпиада 26 июль-11 август кунлари бўлиб ўтади. Унда спортнинг 32 тури бўйича бутун дунёдан 10 мингдан ошиқроқ спортчи иштирок этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.