Жорий йилда «Байтерек» холдинги Қозоғистон иқтисодини ривожлантиришга 8 триллион тенге ажратади. Маблағ асосий инвестициявий лойиҳалар, Қозоғистон тадбиркорлари ёрдамида уй-жой қурилишини ривожлантириш учун сарфланади. Республика Ҳукуматида таъкидлаштарича, ушбу чора-тадбирлар жорий йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотини 1,3 фоизга ошириш имконини беради. Шу кунгача 1 триллион тенге ўзлаштирилди. Энг катта инвестициявий лойиҳалар жамламаси Қозоғистон Тараққиёт банкида, ушбу ташкилот орқали 66 лойиҳа учун 2 триллион тенгедан кўпроқ сармоя ўтказилади. Улар асосан транспорт, логистика ва алоқа, металлургия, кимё саноати учун ишлатилади. Шунингдек, Qazaqstan Investment Corporation саноатни ривожлантириш жамғармаси учун ҳам капитал ажратилади. Айни вақтда, кичик ва ўрта бизнесни имтиёзли молиялаштириш 3 марта ошади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

