Француз инвесторлари Қозоғистонга янги иқтисодий йўналиш таклиф этди. Бугунги кунда мамлакатимизда ушбу давлат капитали иштирок этган 170 компания ишлаб турибди. Франция мамлакат иқтисодиётига 18 миллиард доллар маблағ киритган. Учрашувда таъкидланишича, уларнинг инвестициялари давлат ҳимоясида.
Жан Ғалиев, Қозоғистоннинг Франциядаги элчиси:
- Катта корхоналар учун янги солиқ сиёсати жорий этилиши фаворитликка йўл бермаслиги, ҳукумат ва корхоналар учун тушунарли ва шаффоф бўлиши лозим.
Ги Сидос, Vicat компаниялар гуруҳи бош директори:
- Биз бизнес-иқлим қандай ривожланиб бориши, маъмурий жараёнлар соддалаштирилиши ва хорижий инвестициялар ҳимояланиши бўйича маълумот берган жаноб элчи, Ғалиевнинг ташрифидан мамнунмиз. Буларнинг ҳаммаси ажойиб. Биз француз компаниялари маблағ киритишини илҳомлантирувчи бизнес-муҳитдаги ўзгаришлар жадаллашишини кутамиз.
Француз компаниялари раҳбарлари Қозоғистонда рўёбга чиқариш мумкин бўлган лойиҳалар хусусида гапирдилар. Шу жумладан, «яшил» водород ишлаб чиқариш, корхоналар экологик стандартларини яхшилаш ва уларни қайта ишлашга йўналтириш имкониятлари муҳокама этилди.
Ив-Луи Даррикарер, Қозоғистон – Франция тадбиркорлик кенгаши ҳамраиси:
- Қозоғистон томони ўз сиёсатини тақдим этди, баҳсли факторлар бўйича тушунча берди, биз қисқа вақтда асосий мавзудан лойиҳаларни муҳокама қилишга ўтдик. Рўёбга чиқарилиши кутилаётган бўлажак лойиҳаларнинг келажаги масаласида саволлар бўлди. Француз инвесторлар Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишни истайди ва бунга иродаси етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси