Гуманитар миссия билан борган Қозоғистон врачлари Афғонистандан қайтди

Гуманитар миссия билан борган Қозоғистон врачлари Афғонистандан қайтди

Гуманитар миссия билан борган Қозоғистон врачлари Афғонистандан Астананага қайтди. Пойтахт аэропортида уларни ҳамкасблари, яқинлари, журналистлар кутиб олди. 10 кун давомида шифокорлар ноябрь ойи бошида юз берган зилзиладан жабрланганларга ёрдам кўрсатди. Ўшанда Қозоғистон Президенти учта тиббиёт марказининг энг яхши врачларидан иборат бригада юборилди. Унинг таркибида травматолог-ортопедлар, нейрохирурглар, анестезиолог-реаниматологлар, жарроҳлар, тезкор ёрдам врачлари, урологлардан иборат 15 мутахассис фаолият юритди. Фалокат ҳудуди экан, жами 40 тадан зиёд тиббий амалиёт ўтказилди, юз нафардан зиёд фуқарога ёрдам кўрсатилди. Қозоғистон шифокорлари ўз ускуналаридан фойдаланди, маҳаллий ҳамкасбларни ўқитди. Бундан ташқари, врачлар билан бирга Афғонистонга дори-дармон, чодирлар ва бошқалардан иборат 18 тонна гуманитар юк жўнатилди.

Ўлжас Бекарисов, академик Батпенов номидаги миллий травматология ва ортопедия илмий маркази директори:

- Ўзимиз билан Елизаров аппарати каби тенги бўлмаган ускуналар олиб келгандик. Бу ускуна ёрдамида кўплаб амалиётларни ўтказдик. Чунки травмалар туфайли инфекция тушиши каби ҳолатлар кўп учрайди. Ҳамкасбларимизга таълим бердик. Улар билан яхши келишувларга эришдик. Афғон ҳамкасбларимизни Қозоғистонга таклиф қилдик, 

Тиббий бригаданинг энг ёш ходими - миллий мувофиқлаштириш маркази врач-урологи Рустам Салимов тажриба ва малакасини намойиш қилди. Имкониятлар чекланган шароитда ўта мураккаб нефрэктомия амалиёти ўтказди.

Рустам Салимов, Шошилинч тиббиёт миллий мувофиқлаштириш маркази врач-урологи:

- Пешоб ажратиш тизими жароҳатлари билан кўп тўқнашдик. Тезкор ёрдам кўрсатишга эҳтиёж катта эди. Энг муҳим ускуналар, зарур жиҳозлар етишмаслиги кузатиларди. Вазифамизни бажариш учун имкониятлар чекланган шароитда ишлашга тўғри келди. Беморни даволаш учун мутлақо шарт бўлган, лекин бу ерда топишнинг имконияти бўлмаган ускуналар ўрнига бошқа нарсалардан, маҳаллий воситалардан фойдаланишга тўғри келди.

Абдумалик Сарманов таржимаси