Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов ExxonMobil катта вице-президенти Питер
Ларден билан учрашди. Томонлар нефть-газ соҳасида, шу жумладан, Тенгиз, Қашаған
ва Каспий трубопровод консорциумида ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди.
Ҳукумат раҳбари Тенгиздаги вазиятдан хавотир билдирди ва авария оқибатларини
тезкорлик билан бартараф қилиш, шу каби фалокатлар олдини олиш зарурлигига
эътибор қаратди. Томонлар КТК кўнгилдагидек ишлашидан манфаатдорлигини
билдирди. Конларни ўзлаштиришда самарадорликни ошириш, геологоразведкани
кенгайтириш чоралари муҳокама қилди. Ишлаб чиқариш режаларига алоҳида эътибор
қаратилди. 2025 йилда Тенгизда 39 миллион тонна, Қашағанда 18 миллион тонна
нефть қазиб олинди, КТК орқали 70,5 миллион тонна, шу жумладан, 64 миллион
тонна Қозоғистон нефти ташилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

