Қозоғистон Россияга жўнатаётган маҳсулот ҳажми ошиб бормоқда. Январь-сентябрь ойларида экспорт салкам 6 миллиард тенгени ташкил қилди. Йиллик ўсиш 15 фоизга етди. Энг кўп металл ва металл маҳсулотлари, минерал маҳсулотлар, машиналар, кимё саноати маҳсулоти, агросаноат маҳсулотлари харид қилинган. Шу билан бирга Россиядан импорт қилинган маҳсулот ҳажми ўтган йилдагидан бир фоизга кўпайди. Икки давлат ўртасида савдо динамикаси ижобий кўрсаткичлар бермоқда. 9 ойда умумий товар айланмаси 5 фоизга ўсди ва 18 миллиард долларни ташкил қилди. Россиядан Қозоғистонга келаётган бевосита инвестиция ҳажми 1 миллиард долларга етди. Ўсиш: 30 фоиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси