Ун, тухумли угра,
қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи ва озуқа. Қозоғистоннинг Хитойга экспорти 28
миллион долларга ортади. Мамлакат компаниялари Хубэй провинциясининг Ухань шаҳридаги
бизнес-миссияда шундай шартномаларга эришди. Савдо сиёсатини ривожлантириш
маркази берган маълумотга кўра, май ойидан буён Осмоности мамлакати
Қозоғистоннинг етакчи савдо ҳамкорига айланди. Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро
товар айланмаси 24 миллиард долларга етган. 2023 йилнинг 7 ойида савдо ҳажми 16
миллиард доллардан ошди. Таъкидлаш лозимки, келгуси йилларда мамлакатлар бу
кўрсаткични 40 миллиардга етказиш ниятида. Бугунги кунда Хитой бозорида Қозоғистон
озиқ-овқат маҳсулотлари жуда харидоргир. Мамлакат экспортидаги маҳсулот турлари
135 тага етади, шу жумладан, органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва
озиқ-овқатлар бўйича 1 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот сотилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.