2025 йил мамлакатимиз рақамлаштириш сари юз бурди.
Қозоғистон уч йил ичида
рақамлаштирилган давлатга айланади. Президент
Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукуматга
шундай стратегик топшириқ берди. Мамлакатимизда
Марказий Осиёдаги биринчи Сунъий интеллект
тўғрисида қонун қабул қилинди, тегишли
вазирлик ташкил этилди. Пойтахтда Alem.AI
халқаро сунъий интеллект маркази
очилди. Майдонча
илм-фан,ишлаб
чиқариш, креатив саноат
ва давлат хизматлари каби соҳаларда технологияларни
ривожлантиради. Шунингдек, дунёдаги энг кучли 500 та
электрон ҳисоблаш машиналари орасида қувватига кўра 86-ўриндаги
суперкомпьютер ишлай бошлади. Унинг имкониятларидан фойдаланиш бўйича топшириқлар
қабул қилувчи Alem.Cloud майдончаси фаолият юритяпти.
Жаслан Мадиев, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири ўринбосари, Сунъий
интеллект ва рақамли тараққиёт вазири:
- Илк
марта катта ҳисобларни амалга ошириш қувватлари ишга туширилди. Ҳозир
улар университетлар, стартаплар,
компаниялар, давлат
органларига хизмат қилади. Шу
тариқа, сунъий интеллект моделларини ривожлантириш имкони туғилади. Янгидан
яратилган моделлар fine-tuning қилинади, такомиллаштирилади. Суперкомпьютерларда катта тил моделлари яратилади. Тил моделлари эса
рақамли мустақилликни таъминлайди.
Давлат раҳбари 2026 йилда ІТ маҳсулоти
экспортини
1 миллиард
долларга
етказишни топширганди. Вазирлик бу маррага муддатидан олдин етиб борди. 100 тадан зиёд стартап жаҳон бозорига
чиқди. Astana Hub 2 мингтадан зиёд резидент компанияни рўйхатга
олди, хорижий капитал
улуши бўлганлари 500 тадан
зиёд.
Жамбил Махметов, Astana Hub бошқарувчи директори:
- Биз Google for Startups билан боғланган акселерация дастури операторимиз. Евроосиё марказидаги 8 давлат
билан ишлаймиз. Силикон водийсидаги венчур капитали билан машҳур Draper университети
билан бирга иш юритамиз.
В2В усулида илғор
акселератор Alchemist билан ҳамкорлик қиламиз. Айни
вақтда, Буюк Британия ва бошқа давлатлар билан боғланиб ишаймиз. Жорий
йилда Бирлашган Араб амирликлари, Хитойда янги хаб очдик. Дунё бозорида
фаол ривожланяпмиз.
Қозоғистон Government ai readiness index рейтингида 16 поғонага чиқди
Oxford Insights халқаро
тадқиқотлар маркази тақдим этган сунъий интеллектни жорий этиш ва
уни бошқариш даражаси бўйича маълумотда Қозоғистон кескин
юксалгани кузатилди. Мамлакатимиз дунёнинг 195 давлати
ичида 60-ўринга чиқди, бир йил ичида 16 поғонага
кўтарилди. Унинг «минтақададги энг ривожланган рақамли давлатлардан
бири» эканлигини яна бир марта тасдиқланди. Бу
кўрсаткич давлат хизматларини рақамлаштириш, электрон ҳукумат ривожланиши, рақамли инфратузилмалар ривожи
билан боғлиқ. Дунё рейтингида онлайн
хизмат сифатига кўра 10-ўриндамиз. 2025
йил бошидан буён юртдошларимиз 51,1 миллион мартадан зиёд электрон ҳукумат
хизматидан фойдаланади. Давлат хизматларининг 90 фоизи
онлайн тарзда
амалга оширилади.

