Голливуд форматида мульфильм суратга олиняпти

Голливуд форматида мульфильм суратга олиняпти

Чимкент анимация студияларидан бирида жунғор босқинига боғлиқ тарихий воқеаларга асосланган сюжет асосида фильм яратилади. Ай-ти мутахассислар ёрдамида одатда тўла метражли бадиий фильмларда ишлатиладиган махсус эффектлар юзага келади. Янги технологиянинг яна бир ўзига  хос жиҳати шундаки, атиги ўн кунда 2 дақиқали асар суратга олиниши мумкин.

Бабир Медет, дизайнер:

- Лойиҳамизнинг ўзига хослиги шундаки, биз графика ва анимацияда ҳаётийликка эришмоқчимиз. Моушн-капчер технологиясида персонажнинг кадрлар бўйича анимацияси эмас, актёр ҳаракатлари ва ҳиссиётларини дастурда қайта жонлантиришдан фойдаланилади.

Лойиҳа муаллифлари таъкидлашича, Қозоғистонда бундай анимацион фильм ҳали яратилмаган. Контент-продюсерлар мақсади мультипликаторларимиз сифатли рақамли маҳсулот ярата олишини намойиш этиш.

Азиз Есжанов, лойиҳа муаллифи:

- Локация ва персонажларнинг барчаси маҳаллий мутахассислар томонидан яратилди. Бизда таълим олаётганлар ҳам, жаҳон талабига жаовб берувчи мутахассислар ҳам бор. Асар ўз ҳисобимиздан суратга олиняпти. Фильм трейлери устида иш бошланган. 

Фильмнинг тўлиқ версияси май охирида тақдим этилади. Ҳозирда сценарийчилар ҳамда видеомуҳандислар мультиграфика ва овоз ёзиш билан машғул. Янги фильм номи ҳали эълон қилингани йўқ, лекин эҳтимолий вариантлар кўп.

Абдумалик Сарманов таржимаси