Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган кўргазма очилди

Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган кўргазма очилди

Астанадаги Биринчи Президент музейида Ғалабанинг 80 йиллигига бағишлаб очилган кўргазмада фронт матбуоти, ҳарбий ташвиқот плакатлари, қозоғистонлик уруш иштирокчилари бўлган ёзувчилар асарлари тақдим этилди. Ноёб архив материаллари музей жамғармаси ва Миллий давлат китоб палатасидан олинди. Жами, 160 дан зиёд экспонат бор, уларнинг кўпчилиги биринчи марта намойиш қилиняпти. Залда овозли ва ёритиш воситалари ишлаяпти. Ташкилотчилар таъкидлашича, Қозоғистоннинг Буюк Ғалаба ҳақидаги тарихий хотирасини адабий-бадиий мерос, архив манбалари ва қидирув фаолияти орқали сақлаб қолиш жуда муҳим.


Ақтаева Кулайша, «Биринчи Президент музейи» корпоратив жамғармаси директори:


Қозоқ адабиётидаги машҳур лейтенантлар прозаси Малик Ғабдулин ва Бауржан Мўмишулидан бошланган. Улар Улуғ Ватан уруши жанггоҳларида бевосита қатнашган, пайдо бўлган қисқа бўш вақтларида таассуротлари, ҳиссиётлари, уруш фронтларида англаган ҳақиқатини ёзиб борган.


Адиль Қўйтанов, Миллий давлат китоб палатаси директори:


- Бу ноёб материаллар ҳамманинг ҳам кўзига тушмаган, шунинг учун кўпчиликка тақдим этдик. Масалан, шу ерда 1941 йилги нашрларни кўриш мумкин, уларда уруш бошлангани ёки 1945 йил 9 май куни бўлиб ўтган Ғалаба репортажи баён этилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси