Қозоғистон денгиз портларининг юк ўтказиш қуввати йилига 23 миллион тоннани ташкил қилади. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, Украина атрофида юзага келган вазият ва шунга кўра пайдо бўлган логистик муаммоларни ҳал қилиш учун экспортчиларга муқобил йўналиш – юкларни денгиз портлари орқали Транскаспий халқаро транспорт йўлагидан етказиш таклиф этилмоқда. Ҳозирги кунда мамлакат денгиз портлари имконияти қуйидагича: Ақтау порти 14 миллион тонна, Қуриқ порти 6 миллион тонна, Ақтау шимолий денгиз терминали 3 миллион тонна юк жўната олади. Бундан ташқари, бугунги кунда 18 миллион тоннагача юкни Қозоғистон денгиз дарвозаларига йўналтириш имконияти мавжуд.
Абдумалик Сарманов таржимаси