Тадбир иштирокчилари театр ва кино саҳнасида 200 дан зиёд образ яратган буюк ижодкорнинг ҳаёти ва фаолиятига оид ноёб экспонатларни томоша қила олади. Миллий музей экспозициясида Бикен Римова олган мукофотлар, у саҳнага кийиб чиққан либослар, фаолиятига доир фотосуратлар мавжуд. Шунингдек, тақинчоқлари, камар ва сумкалари, ёзган китоблари, ўз қўли билан тўқиган буюмлари намойиш этилди. Кўргазмадаги 100 га яқин буюмни Бикен Римова номли драма театри ва Жетису вилоятининг Тинишбаев номли тарих-ўлкашунослик музейи тақдим этган.
Куляш Исабекова, Тинишбаев номли тарих-ўлкашунослик музейи директор ўринбосари:
- Экспозицияга артист, унинг издошлари ва шогирдлари ҳаёти-ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи буюмлар қўйилди. Кўргазма фаолияти давом этади. Мамлакатнинг турли минтақаларида намойиш этиш таклифлари тушяпти. Сўнгра у ижодкор туғилиб-ўсган Жетису вилояти ўлкашунослик музейига келтирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси