Куни кеча Астанада Қозоғистон ва Афғонистон ишбилармон
доиралари музокара ўтказди. Афғонистон
томони маҳаллий тадбиркорлар эътиборига ўз савдо-иқтисодий ва инвестициявий
салоҳиятини намойиш қилди. Ҳозирда мамлакат энергетика, телекоммуникация
сектори, автомобиль ва темир йўл қурилишига сармоя киритилишидан манфаатдор. Афғонистон
вакиллари айтишига қараганда, мамлакат ҳукумати инвесторларга жозибали шарт ва преференциялар
тақдим этишга тайёр. Хусусан, даромад солиғи борасида имтиёзлар, шу билан бирга, қайта ишлаш сектори
ва тоғ-кон саноати учун техника харид қилишда солиқдан озод этиш. Таъкидлаймиз, Афғонистон билан
ўзаро маҳсулот айланмаси ўтган йил якунларига кўра 1 миллиард долларга яқин бўлган.
Мазкур давлат Қозоғистон унини импорт қилувчи давлатлар орасида етакчи саналади
ва мамлакатимиз бренди остидаги ўсимлик мойининг йирик истеъмолчилари бешлигига
киради. Савдо вазирлиги маълум қилишича, ҳозирда республикамизда 50 дан ошиқ
қўшма корхона ишлаб турибди. Қолаверса, ўтаётган йилда Афғонистоннинг Ҳирот
шаҳрида Қозоғистон Савдо уйи очилди. Эслатиб ўтамиз, бугун Астанада Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форуми иш
бошлади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси