Silk Way Star телелойиҳаси Хитой Марказий телевидениесида намойиш қилинди

Silk Way Star телелойиҳаси Хитой Марказий телевидениесида намойиш қилинди

Қозоғистоннинг Silk Way Star телелойиҳаси Хитой Марказий телевидениесида намойиш қилинди. Халқаро вокал танлови Гранд-финали CCTV-15 мусиқий канали эфирига чиқди.

Эслатамиз, лойиҳа 12 давлат ижрочиларини бирлаштирди, Осиёда бундай форматга эга биринчи вокалмайдончасига айланди. Танлов юқори даражали продакшна, жонли овоз, кенг кўламли постановкалар ва замонавий телевизион ишлаб чиқариш намунасига айланди. Silk Way Star гранд-финалининг Хтойдаги энг йирик медиахолдинг эфирида чиқиши эса Қозоғистон телесаноати учун катта воқеага айланди. Майдонча аудиторияси 1 миллиард кишидан кўпроқ. Мусиқий лойиҳа Қозоғистон Президенти телерадиомажмуаси ва Хитойнинг China Media Group медиакорпорацияси ўртасида тузилган шартномага кўра амалга оширилганди. Эслатамиз, финал жонли эфирда ўтказилди ва қатор мамлакатлар, шу жумладан, Озарбайжон, Грузия, Тожикистон, Қирғизистон ва Монголияда намойиш қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси