Электрон рақамли имзо ўрнига QR ишлатилиши мумкин. Қозоғистонда ҳар бир фуқаро учун eGov ва суд кабинетида QR ёрдамида имзо қўйиш имконияти яратилиши мумкин. Бунинг учун мобиль иловага кириш кифоя. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноати вазирлигида таъкидланишича, янги функция қозоғистонликлар давлат электрон хизматларини олишини анча осонлаштиради.
Ақмарал Макеева, «Электрон ҳукумат» ташқи контури лойиҳалари бошқармаси бошлиғи:
- Рақамли тараққиёт вазирлигида ҳозир QR-имзолаш имкониятини жорий этиш бўйича фаол иш юритиляпти. У электрон хизматлардан фойдаланиш, турли электрон ариза бериш жараёнини анча осонлаштиради. Бунинг учун жисмоний шахс бўлсангиз, аввалига егов-мобайл мобиль иловасида рўйхатдан ўтасиз. Ҳуқуқий шахслар учун эса егов-мобайл бизнес бор. QR-код билан имзо қўйишнинг устун ва осон жиҳати шундаки, электрон рақамли имзони сақлагандек, флеш-карта ёки бошқа бирор нарса олиб юришингиз, NCALayer каби иловаларни кўчириб олишингиз шарт эмас.
Бундан ташқари, QR-имзолаш имкониятлари бирмунча кенгайтирилди. Отбаси банк ва Ягона Миллий пенсия жамғармаси билан иш олиб бориляпти. Кейинроқ у электрон рақамли имзо талаб қилинадиган бошқа порталларда жорий этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси