Атираудаги нефть ўтказиш станцияларида рўй берган ҳалокат нефть ортишга таъсир қилмаган. Бу ҳақда Каспий трубопровод консорциуми маълум қилган. Ахборотларга кўра, Атирау вилоятида ноқулай об-ҳаво шароитлари ҳамда электр узатиш тизимидаги бир нечта таянч устунлар қулагани туфайли “Қурманғази” ва “Исатай” объектлари электр таъминотидан узилиб қолган. Ушбу ҳодиса “қора олтин” ортиш графиги бажарилишига таъсир кўрматмаган. Денгиз терминалига хом ашё етказиб бериш одатдаги тартибда давом эттирилмоқда. Станциялар захира манбалар ҳисобидан электр билан таъминланяпти, кўзда тутилмаган ҳолат юзага келиш хавфи мавжуд эмас. Технологик бузилишни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.