Кўкпарчи қиз ҳақида ҳужжатли филм олинди

Кўкпарчи қиз ҳақида ҳужжатли филм олинди

У стериотипларни бузиб, ижтимоий ва маданий тўсиқларни енгиб ўтади. Ҳаммаси меҳнат ва қатъият туфайли бўлади. Қозоғистонда Кўкпарчи қиз Ева Жигалина ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди. Қаҳрамонимиз 6 ёшида  отга миниб, 15 ёшида қозоқ миллий ўйинига қизиқа бошлади.


Сурат-болалигидан чўл цивилизацияси руҳини ўзига сингдирган ва ўзи севган иш билан шуғулланиш ҳуқуқи учун курашаётган қиз ҳақида ҳикоя қилади.  Режиссёр таъкидлашича,  ҳужжатли драма Темирбек Аманжўлнинг «Ева. Ботир қиз» асарида кўкпарда ва от билан ишлашда нима жозибали эканлигини кўрсатмоқчи бўлди. Тасвирга олиш гуруҳи тасма катта халқаро салоҳиятга эгалигига ишончи комил. Ҳозирда фильмни тарқатиш бўйича бир қанча хорижий стриминг ҳизматлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси