Энг қадимий нашриётлардан бири қозоғистонликлар китобини чоп этди

Энг қадимий нашриётлардан бири қозоғистонликлар китобини чоп этди

Букетов номли университетда ишлаётган Қарағанди олимлари ва филологларининг 30-йиллардаги очарчилик тўғрисида ёзган асари электрон форматда инглиз тилида дунё бўйлаб тарқатилди. Унда 90 дан зиёд архив ҳужжатлари тўпланган. Уларнинг кўп қисми аввал махфийлаштирилган. Йил давомида олимлар заррама-зарра материал тўплаган. Кўчирилганларнинг оила аъзолари хотиралари, оғир давр шоҳидлари берган кўрсатмалар бор. Натижада, икки томли, фактографик тўплам чиқди.  

Лариса Харитонова, Илмий гуруҳ аъзоси, филология фанлари номзоди:

- Бир неча ой аввал дунё миқёсида пешқадамлар қаторида бўлган «Macmillan» нашриётидан китобимизни инглиз тилида чоп этиш таклифини олдик. Бу ғоя билдирилганида фахр ҳис этдик, ишга иштиёқ билан киришдик. Чунки, фикримизча, ушбу илмий базада ҳамма ижтимоий-гуманитар фанларга оид асарлар босилавермайди.

Асарни Қарағанди университети ўқитувчилари инглиз тилига таржима қилди. Икки томли асар «Springer» халқаро базасидан ўрин олган, уни Лондон нашриёти сайтида ўқиш мумкин. Яқин келажакда уни қоғоз шаклида чоп этиш режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси