Қозоғистон Хитойнинг сувни тежаш
технологияларини ўрганишдан манфаатдор. Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғариннинг
таъкидлашича,
Осмон ости мамлакатининг ўзига хос
табиати туфайли кўплаб самарали амалий ечимлар тўпланган. Вазир Хитойга амалий сафари доирасида Синцзянь-Уйғур
мухтор тумани раҳбари билан сувни тежаш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган.
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазарлиги 2023-2026 йилларга мўлжалланган сувдан
самарали фойдаланиш йўл харитаси лойиҳасини ишлаб чиққан. Унда эриган қор суви учун
резервуарлар қуриш, давлатлараро
каналлар участкаларини реконструкция ва модернизация қилиш, қўшни давлатлардан
келаётган сувни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш, фермерларни
қўллаб-қувватлаш, экин майдонларини диверсификация қилиш, сувни ҳисобга олишнинг
замонавий тизимлари ва сувни тежаш технологияларини жорий этиш кўзда тутилган.
Эслатамиз, май ойида “Хитой-Марказий Осиё” саммитида Қозоғистон президенти ХХР
билан биргаликда сув хўжалиги соҳасига янги технологиялар жорий этиш дастурини
ишлаб чиқишни таклиф қилган эди.
Индира Мейрханова таржимаси