«Байтерек» мажмуасидан илк парвоз 2023 йил декабрига мўлжалланган

«Байтерек» мажмуасидан илк парвоз 2023 йил декабрига мўлжалланган

«Байтерек» космик ракета мажмуасидан илк старт 2023 йилда ўтказилади. Бу ҳақда Роскосмос бош директори Дмитрий Рогозин маълум қилган. Лойиҳа бўйича ҳужжатлар тасдиқланган. Қозоғистон «Зенит-М» космик ракета мажмуасини модернизация қилиш йўли билан ер усти инфратузилмасини яратишга масъул бўлади. Россия эса бу ердан учириладиган ракета-ташувчиларни ишлаб чиқаради. Бу ишга деярли 855 миллион доллар сарфланиши кўзланган. Эслатамиз, Қозоғистон ва Россия 2020 йил октябрида «Байтерек» космик ракета мажмуасини яратиш борасида шартнома тузган. У «Союз-5» ракета-ташувчиси ва унинг эҳтимолий модификациялари юқори даражадаги экологик хавфсизликда учирилишини таъминлаши лозим.

Дмитрий Рогозин, «Роскосмос» Бош директори:

- Бу иш то парвозга қадар камида уч ой олдин, яъни 2023 йил августигача тугатилиши керак. Ишни якунига етказиш учун бир ярим йил вақт бор. Бу ўта қисқа муддат. Шу билан ер устидаги барча технологик синовларни ўтказиб, 2023 йил декабрида илк парвозни амалга ошириш лозим. У фойдали юкламасиз, бор тизимларни текшириш учун оғир габаритли макет билан бўлади. Ўйлайманки, иккинчи мартасидан космик ускуна билан мўлжал оламиз.

Хуршида Абдуллаева таржимаси