Марказий Осиё жаҳон иқтисодиётида истиқболли, жиддий
ўйинчига айланмоқда. Жаҳон иқтисодиёти
ва сиёсати институти эксперти
Ерсултан
Жансеитов фикрича, Америка президентининг С5+1 форматида
Марказий Осиёдаги барча давлатлар раҳбарлари билан
учрашуви Ғарбнинг минтақага, ундаги етакчи давлат бўлган Қозоғистонга қизиқиши
ортаётганини кўрсатади. Аналитик таъкидлашича, бунинг сабаблари кўп. Минтақада иқтисодий ўсиш кузатилмоқда, бешта республика ўртасида алоқалар
мустаҳкамланяпти. Айни вақтда, мамлакатларда анъанавий маҳсулотлар сотуви билан бирга, логистика ривож топиб бормоқда, транзит салоҳияти ошяпти. Қозоғистон
Транскаспий халқаро транспорт йўлагининг салоҳият-имкониятлари туфайли Шарқу Ғарбни ўзаро боғловчи ҳалқага
айланди.
Ерсултан Жансеитов, Жаҳон Иқтисодиёти
ва сиёсати институти эксперти:
- Биз Америка
томонидан Марказий Осиё минтақаси иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан аҳамиятли
эканлиги тўғрисида сигналлар оляпмиз. Биринчидан, Афғонистон масаласида. Ўзингизга
маълум, геосиёсатда давом этаётган жараёнларга қарамай, афғон масаласи йўқ
бўлиб кетмади. Барча давлатлар, шу жумладан, жаҳоннинг йирик давлатлари, АҚШ
ҳам Афғонистонда вазият барқарорлашувидан манфаатдор. Қозоғистон ва Марказий Осиё давлатлари бу борада Вашингтонга яхши ҳамкор бўла олади. Шунинг учун бу давлат билан турли кўринишдаги, турли
пландаги алоқаларимиз мавжуд. Жумладан, инвестициялар, иқтисодиёт, сиёсий даражада мулоқот бор, умуман олганда, биз стратегик ҳамкорлармиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.