ЕОИИда ягона аудиторлик хизматлари бозори ташкил қилинади

ЕОИИда ягона аудиторлик хизматлари бозори ташкил қилинади

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида ягона аудиторлик хизматлари бозорини ташкил қилиш режалаштириляпти. Бугун Мажилис депутатлари тегишли ҳужжатни кўриб чиқди. Аудиторлик хизматлари хусусидаги шартнома ЕОИИ аъзолари томонидан 2022 йил апрелида Москвада имзоланган. Унга кўра, аудитор ва аудиторлик компанияларига фаолиятни бошлаш ва тўхтатиш, имтиҳонлар, ташқи сифат назорати, иш стандартлари бўйича ягона талаблар қўйилган. Шу билан бирга, шартномада аудиторлик касби этика қоидалари кўрсатилган. Мажилис депутатлари таъкидлашича, ягона бозор шаклланиши оқибатида бирорта давлатдаги ташкилотнинг Иттифоққа аъзо бошқа давлатларда ҳам аудиторлик фаолияти юритиши учун йўл очилади.  Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатларида ратификация қилиниб, шартнома кучга киргач, аудиторлик хулосалари Евроосиё бешлигининг барча давлатларида тан олинади. 

Ерулан Жамаубаев,       Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, молия вазири:
- Шартноманинг 32-моддасида Қозоғистон учун аудиторлик фаолиятининг ички хусусиятлари ҳисобга олинган. Бундай қоидалар маҳаллий аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари ҳуқуқлари бузилишига йўл бермайди. Ушбу шартномани ратификация қилиш мамлакат учун салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келмайди ва республика бюджетидан қўшимча маблағ ажартишни талаб қилмайди.

Татьяна Савельева, Қозоғистон Республикаси Парламент мажилиси солия ва бюджет қўмитаси котиби:
- Шартнома икки босқичда кучга кириши мўлжалланган. Аввал ЕОИИга аъзо давлатларда ратификация қилингач, унинг ташкилий масалаларини тартибга келтирувчи меъёрлар ишга тушади. Иккинчи босқичда аудит соҳасида маъмурий ҳамкорлик тўғрисида қўшимча шартнома ишлаб чиқиш ва қабул қилиш кўзда тутилган, шундан кейин тўла ҳажмда шартномадан фойдаланилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси.