Тенге валюта бозорида арзонлашмоқда. Сўнгги жумадаги савдоларда курс сезиларли даражада пасайиб, долларга нисбатан олганда 433 тенгени ташкил қилди. Шунга қарамай, экспертлар миллий валюта келгусида кучсизланиши учун ҳеч бир асос кўрмаяпти. Улар айтишича, яқин вақт ичида унинг баҳоси долларга нисбатан олдингидек қолади. Умуман, мутахассислар тенге арзонлашганининг бир нечта сабабини айтган. Асосий сабаблардан бири – пандемия, у жаҳон иқтисодиётининг етакчи соҳаларига салбий таъсир кўрсатди. Ўтган ойда қора олтин баҳоси тушиши баррелига 63 доллардан пастроқни кўрсатиб, 6 фоизни ташкил қилди. Экспертлар ишончи комилки, нефть нархи барқарорлашуви билан бирга яқин вақтда валютанинг ноодатий тебраниши ҳам кутилмайди.
Сапарбай Жубаев, иқтисодчи:
- Яқин вақтда, ўйлайманки, миллий валюта арзонлашуви кузатилмайди, айни пайтда, сезиларли мустаҳкамланиши ҳам. Миллий банк захирасида 34 миллиард доллар миқдорида резерв олтин валюта мавжуд. Яна миллий жамғарма ҳам бор - 60 миллиард доллар. Ишонаманки, долларнинг максимал ўртача курси яқин 4-5 ой мобайнида 433-435 тенгега яқин нархда қолади.