Қишлоқ хўжалиги вазири: «Дон ва ун нархи пасаяди»

Қишлоқ хўжалиги вазири: «Дон ва ун нархи пасаяди»

Жорий йилда дон ва ун етарли бўлади. Ҳукумат йиғилишида Қишлоқ хўжалиги вазири Ербўл Қарашўкеев маълум қилишича, ҳар жиҳатдан мақбул шарт-шароит яратилиши, об-ҳаво қулай келиши сабабли дон экинлари йиғим-терими ўз вақтида бошланди.

Ербўл Қарашукеев, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири:

- Вилоят ҳокимликлари берган маълумотга кўра, жорий йилда дон экинлари ялпи ҳосили 18,3 миллион тонна, буғдой ҳосили 13,4 миллион тонна бўлиши прогноз қилинди. Шунингдек, йилдан йилга ўтказиладиган дон ва буғдой захираси мавжуд.  Йиғиб-териб олинаётган дон республика ички эҳтиёжларини тўлиқ қоплай олади.

Вазир фикрича, кўпчилик қимматчиликни кутаётган бўлса ҳам, ун ва дон нархи аста-секин арзонлашиб боради. Мамлакат жанубида ҳосил тўла йиғиб олингани ва Россия дон экспорт қилаётгани сабабли ана шундай вазият шаклланади. 

Ербўл Қарашукеев, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири:

– Вазият барқарор. Бозор динамикасига мувофиқ, буғдой ва ун баҳоси пасайиб боради. Тақчиллик ҳақида ўйламасак ҳам бўлади. Дон ва ун ички эҳтиёжни қондириш учун етарли. Август-сентябрь ойларида корхоналар жами 1 миллион 200 минг тонна ун чиқаришади.

Бош вазир Алихан Смаилов Қишлоқ хўжалиги вазири ва ҳокимликларга элеваторлар донни қабуллаб олиш ва сақлашга тайёрлигини таъминлашни топширди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.